Пашинян истеъфосини талаб қилган намойишларнинг 130 нафари ҳибсга олинди

Пашинян истеъфосини талаб қилган намойишларнинг 130 нафари ҳибсга олинди

Арманистон мухолифати тарафдорлари Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб Ереван кўчаларини тўсиб қўйишга киришди, деб ёзади «ТАСС».

Қайд этилишича, одамлар кўчаларни скамейкалар ва ахлат қутилари билан тўсиб қўйган, намойишлар содир бўлган жойга полиция етиб келган, ҳибсга олинганлар ҳам кузатилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Арманистон полицияси аллақачон 130 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олганини хабар қилди.

«Маҳаллий вақт билан соат 10:40 ҳолатига кўра, Ереванда кўчаларни тўсаётган 134 киши қўлга олинди», — дейилади департаментда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, улар полициянинг қонуний талабларига бўйсунмаган.

Агентлик маълумотларига кўра. Ҳибсга олиш вақтида полиция нафақат қоидабузарларга, балки журналистларга ҳам куч ишлатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!