Паркинсон касаллигига ихтисослашган шифокор Оқ уйга саккиз марта ташриф буюрди

Паркинсон касаллигига ихтисослашган шифокор Оқ уйга саккиз марта ташриф буюрди

New York Times газетасининг ёзишича, Паркинсон касаллигига ихтисослашган шифокор охирги саккиз ой ичида Оқ уйга саккиз марта ташриф буюрган.

Ташрифларнинг мақсади ҳозирча номаълум, аммо маълумки, шифокор президент Байденнинг шахсий шифокори билан камида бир марта учрашган.

Оқ уй вакилининг айтишича, Байден мунтазам равишда йилига бир марта невропатолог кўригидан ўтади ва унда Паркинсон касаллиги аломатлари аниқланмаган.

Оқ уй матбуот котиби Байденнинг Паркинсон касаллигидан даволанаётганини расман рад этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!