«Париж-2024»нинг илк кунида 14 та давлат медалли бўлди

«Париж-2024»нинг илк кунида 14 та давлат медалли бўлди

Миллионлаб спорт мухлислари йиллар давомида орзиқиб кутган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари катта ҳаяжон билан бошланди.

Унинг илк кунида ўтказилган шиддатли беллашувлари кимларгадир катта қувонч завқини тортиқ этган бўлса, яна кимларнингдир қалбига бир умрлик армон ҳиссини жо қилгани ҳам бор гап.

Тарихга айланган 27 июль куни Олимпия ўйинларининг дастлабки медаллари ўз эгаларини топди. Кун давомида 24 та спорт турида мусобақалар бўлиб ўтди. Шундан 8 та спорт тури бўйича ёзги Олимпия ўйинларининг 14 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.

Айнан шу куни «Париж-2024»нинг биринчи олтин медали 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий баҳсда хитойлик Шенг Лихао ва Хуанг Ютингга насиб қилди.

Улар мусобақа финалида Жанубий Корея вакилларини 16:12 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари олтин медалларига эга чиқди.

Кун давомидаги мусобақалар сарҳисобига кўра, Австралия терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан давлатлар орасида етакчига айланиб олди. Хитой терма жамоаси аъзолари 2 та олтин медаль билан кейинги поғонани банд этган. Жамоавий натижалар бўйича 1 тадан олтин медалли бўлган Бельгия, Австралия, Қозоғистон, Япония ва Германия терма жамоалари кейинги поғоналарни банд этишга муваффақ бўлди.

«Париж-2024»нинг илк кунида 14 та давлат медалли бўлди

Умумий кўрсаткичлар борасида айтадиган бўлсак, 200 дан ошиқ миллий терма жамоалар орасида 14 та мамлакат у ёки бу даражадаги совринларни қўлга киритган. 190 га яқин давлат олимпиячилари ҳали бирон бир ютуққа сазовор бўла олганича йўқ.

Бугун, 28 июль куни ёзги Олимпия ўйинларининг медаллари учун курашлар ўтказиладиган иккинчи кунда 25 та спорт турларидаги мусобақалар давом этса, шундан 8 тасида «Париж-2024»нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

«Париж-2024»нинг илк кунида 14 та давлат медалли бўлди

Ўтказилиши кутилаётган спорт турлари мундарижасига эътибор қаратилса, ўзбекистонлик олимпиячилар дзюдо, академик эшкак эшиш, бокс мусобақаларида ўз омадларини синовдан ўтказади.

«Париж-2024»нинг илк кунида 14 та давлат медалли бўлди

Дзюдо баҳсларида маҳоратли спортчимиз Диёра Келдиёрова ва Сардор Нуруллаев медаллар учун Париж татамисига чиқса, академик эшкак эшишда Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев жуфтлиги Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаларида иштирокини бошлайди. Шунингдек, бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Лазизбек Муллажонов Италия шарафини ҳимоя қилаётган Азиз Муҳиддинга қарши рингга кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!