Пандемияни тўхтатмоқчи бўлган таниқли шомон коронавирусдан вафот этди

Пандемияни тўхтатмоқчи бўлган таниқли шомон коронавирусдан вафот этди

Arab News хабарига кўра, Шри-Ланкада коронавирус тарқалишини тўхтатишга ваъда берган таниқли шомоннинг ўзи худди шу инфекциядан вафот этди.

Қирқ саккиз ёшли Эльянза Вайт исмли бу шомонга даволаниш учун бир қатор спорт юлдузлари ва олий мартабали амалдорлар, ҳатто мамлакатнинг бош вазири мурожаат қилган. Шомон дарёга “муқаддас сув”ни тўкиш орқали Шри-Ланка ва Ҳиндистонда коронавирус тарқалишига барҳам бермоқчи эди.

У билан ҳатто Шри-Ланка Соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва туб аҳоли табобати вазири Павизра Ванниараччи ҳам маслаҳатлашган эди. Шомоннинг “муқаддас сув” билан икки ҳафталик муолажасидан кейин вазир реанимацияга тушиб қолди.

Эльянза Вайт 2010 йилда ҳиндистонлик крикетчи Сачин Тендулкарнинг оёғини даволагандан кейин машҳур бўлиб кетган эди. Шомоннинг жасади пойтахт Коломбода куйдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!