Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Эроннинг жосуслик тармоғига қарши операция ўтказди

Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Эроннинг жосуслик тармоғига қарши операция ўтказди

Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги сешанба куни SalamNews ва InterAZ эронпараст ахборот нашрлари таҳририятларида махсус операция ўтказди.

Агентлик маълумотларига кўра, умуман олганда, Эрон жосуслик тармоғига қарши ўтказилган операция доирасида Боку ва республика вилоятларида етти киши қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, операция давом этмоқда.

27 январь, жума куни Боку вақти билан соат 08:30 да Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужум натижасида элчихона қўриқлаш бошлиғи ҳалок бўлган, 2 нафар қўриқчи яраланган.

Президент Илҳом Алиев ҳодисани “террор ҳужуми” деб атади ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрондаги дипломатик миссия ходимлари ва оила аъзоларини эвакуация қилиш режасини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!