Осиё кубоги: Бугун биринчи тур якунланади

Осиё кубоги: Бугун биринчи тур якунланади

Қатарда ўтаётган U23 Осиё кубогида «В» ва «С» гуруҳларида биринчи тур учрашувлари ўтказилди.

«В» гуруҳида Япония Хитой баҳси бўлиб ўтди ва ушбу учрашув 1:0 ҳисобида якунланган бўлса, Жанубий Корея ва БАА ўртасидаги ўйинда ҳам айнан 1:0 ҳисоби қайд этилди.

Осиё кубоги: Бугун биринчи тур якунланадиg

Шу тариқа, «B« гуруҳида Япония ва Жанубий Корея 3 очко тўплаган ҳолда биринчи ҳамда иккинчи поғонадан жой олди. БАА эса учинчи, Хитой тўртинчи поғонага жойлашди.

Осиё кубоги: Бугун биринчи тур якунланадиg

«С» гуруҳида Таиланд олимпия терма жамоаси Ироқни 2:0 ҳисобида енгди. Шунингдек, Саудия Арабистони илк турда Тожикистон устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди. Мазкур натижадан сўнг Саудия Арабистони гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Таиланд эса фақатгина голлар ҳисобига кўра иккинчи ўринни эгаллади. Тожикистон ва Ироқ қуйи поғонада қолди.

Бугун, «Д» гуруҳида Ўзбекистон – Малайзия ва Қувайт – Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!