Буюк Британия Ҳинд океанидаги узоқ, бироқ стратегик аҳамиятга эга Чагос ороллари устидан суверенитетдан воз кечишини ва уларни Маврикийга топширишини эълон қилди, деб хабар беради BBC News.
Лондоннинг қарори Буюк Британия ва Маврикий ўртасида архипелаг бўйича ўнлаб йиллар давом этган кескин музокараларга нуқта қўйди.
Чагос оролларига АҚШ денгиз флоти кемалар ва узоқ масофали бомбардимончилар учун ҳарбий база сифатида фойдаланадиган тропик Диего Гарсия атолли киради. Хусусан, ушбу базадан Америка авиацияси Афғонистон ва Ироққа ҳужумлар пайтида фойдаланган.
Янги келишув шартларига кўра, Британия Маврикийдан Диего Гарсияни камида 99 йилга ижарага бериб, Қўшма Штатларга у ерда ҳарбий базани сақлашга рухсат беради.
Ҳарбий базани сақлаб қолиш минтақада Ғарб давлатлари, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида ўсиб бораётган геосиёсий рақобатнинг асосий омили ҳисобланади.
Буюк Британия ва Маврикий етакчилари “минтақавий ва глобал хавфсизликда муҳим рол ўйнайдиган Диего Гарсиядаги мавжуд базанинг узоқ муддатли, хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлашга” тайёр эканликларини маълум қилишди.
АҚШ “тарихий” келишувни олқишлади.
“Бу дипломатия ва шериклик орқали мамлакатлар узоқ йиллик тарихий қийинчиликларни енгиб ўтиб, тинч ва ўзаро манфаатли натижаларга эриша олишининг ёрқин далилидир”, - деди АҚШ президенти Байден.
Шартнома ҳозирча ишлаб чиқилмоқда, бироқ томонлар уни имкон қадар тезроқ якунлашга ваъда беришмоқда.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.