Жума куни Шимолий Корея Жанубий Корея томон яна ахлат шарларини учирди. Бу ҳолат май ойи охиридан бери кетма-кет 24-марта юз берди, деб хабар беради Yonhap.
Бу Жанубий Корея томонга 150 дан ортиқ шундай шарлар учирилганидан икки кун ўтиб содир бўлди.
Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси фуқароларга шарларга тегмасликни ва йиқилиб тушиши мумкин бўлган ҳолларда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.
Жанубий Корея, агар Шимолий Корея ўзининг давом этаётган ахлат шарлари кампанияси билан "чизиқни кесиб ўтса" ёки жанубий кореяликларга жиддий зарар етказса, "кучли" ҳарбий чоралар кўришга ваъда берди.
Сўнгги ҳолат Пхеньян ўз кампаниясини май охирида бошлаганидан бери 24-марта юз берди. Учиришга жавобан Жанубий Корея 21 июль куни овоз кучайтиргичлар ёрдамида ташвиқот кўрсатувларини қайта бошлади.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.