Эрон Ливанга қўшин киритишни кўриб чиқмоқда

Эрон Ливанга қўшин киритишни кўриб чиқмоқда

Эрон Яқин Шарқдаги воқеалар ривожига нисабатан турли хил жавоб вариантларини кўриб чиқмоқда. Улар орасида Ливан ва Голан тепалигига қўшин киритиш ҳам мавжуд. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмаси) юқори мартабали ҳарбий қўмондони Моҳсин Рафиқдўст маълум қилди.

Рафиқдўстга кўра, Эрон Исроил билан тўғридан-тўғри тўқнашувга киришиши мумкин ва мамлакат Қуролли кучлари бу борадаги барча вариантларни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, у Эрон мудофаа соҳасида ўзини-ўзи тўлиқ таъминлай олиш даражасига етганини, яъни ҳарбий техникани ҳаво, ер ва сув операциялари учун мустақил равишда ишлаб чиқаришга қодирлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!