АҚШ жануби-шарқида “Ҳелен” тўфони туфайли камида 200 киши ҳалок бўлди

АҚШ жануби-шарқида “Ҳелен” тўфони туфайли камида 200 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва об-ҳаво туфайли юзага келган сув тошқинлари электр ва коммуникация тармоқларини ишдан чиқарди, йўлларни тўсиб қўйди, таъминот тақчиллигига сабаб бўлди. Байден Хелен тўфони қурбонларига ёрдам бериш учун Шимолий Каролинага 1000 нафар аскар юборди.

Юзлаб одамлар ҳамон бедарак йўқолган. 750 000 дан ортиқ уй ҳалигача электр таъминотисиз қолмоқда ва кўплаб йўллар ёпиқ қолмоқда, бу эса жабрланган ҳудудларга ёрдам юборилишига тўсқинлик қилмоқда.

АҚШ сенатори Линдси Грем тўфондан зарар кўрган Шимолий Королина аҳолисига ёрдам бериш ўрнига исроилликларни қўллаб-қувватлаш кераклигини маьлум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!