Оқ уй Трамп ва Путин суҳбати якунлари бўйича баёнот берди:
"Бугун АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди. Улар Украинадаги урушни тўхтатиш ва тинчликка эришиш муҳимлигини муҳокама қилишди. Иккала давлат раҳбари бу можаро тезроқ ҳал қилиниши кераклиги борасида ҳамфикр эканини таъкидладилар.
Суҳбат давомида Трамп ва Путин АҚШ ҳамда Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш зарурлигини таъкидлашди. Урушда қурбон бўлаётган инсонлар, сарфланаётган ресурслар икки давлат халқларининг фаровонлигига йўналтирилса мақсадга мувофиқ бўлиши қайд этилди.
Бу можаро аслида бошланмаслиги керак эди ва тинчликка эришиш учун барча имкониятлар аввалроқ ишга солиниши лозим эди. Лидерар тинчлик сари илк қадам сифатида энергетика ва инфратузилма соҳасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олишди. Шунингдек, Қора денгиз йўлларининг хавфсизлигини таъминлаш, урушни тўлиқ тўхтатиш ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича техник музокаралар ўтказилиши ҳақида келишиб олинди. Бу жараён тез орада Яқин Шарқдан бошланади.
Суҳбат чоғида президентлар Яқин Шарқдаги можароларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди. Улар стратегик қуролларнинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича биргаликда ишлашга келишиб, бу йўналишда бошқа давлатлар ёрдамида ҳаракат қилишни режалаштиришди. Шунингдек, Эрон ҳеч қачон Исроилни йўқ қилиш имкониятига эга бўлмаслиги кераклиги борасида умумий позицияда қолишди.
Ҳар икки раҳбар ҳам АҚШ ва Россия ўртасида яхшироқ муносабатлар ўрнатиш ва улкан имкониятлар яратишни режалаштиришди. Бу жараёнлар нафақат сиёсий барқарорликни, балки йирик иқтисодий битимлар тузиш имкониятларни ҳам бериши таъкидлаб ўтилди. Икки томон тинчлик йўлида қадам ташлашга тайёр эканликларини билдиришди."
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
“Репорт” нинг “ТАСС”ГА таяниб хабар беришича, ҳозирда майдонда 1000 га яқин одам бор, бироқ турли сиёсий ва ижтимоий ҳаракатлар байроқлари остида намойишчилар колонналари Конгресс томон юришда давом этмоқда.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирди.
Фазодаги тўққиз ойлик саргузаштдан сўнг, NASA астронавтлари Бутч Уилмор ва Суни Уилямс ниҳоят уйга қайтишмоқда. Улар Халқаро космик станцияда 8 кун ўрнига 9 ой қолиб кетишганди. Ҳаммасига техник носозликлар айбдор.
«Манчестер Сити» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Transfermarkt портали томонидан 21 ёшгача бўлган энг истеъдодли 50 футболчи қаторига киритилди, деб хабар беради Sports.kz.
18 март куни АҚШ раҳбари Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. ОАВда уларнинг икки соатдан ошиқ давом этган суҳбатининг айрим тафсилотлари пайдо бўлди.
Путин Трампнинг Россия ва Украина энергетик инфратузилмасига зарба бермаслик бўйича 30 кунлик ўзаро келишув ғоясини қўллаб-қувватлади ва бу бўйича ҳарбийларга тегишли буйруқ берди.