Россия қўшинлари аллақачон ҳавода бўлган ва Украина энергетика объектларини нишонга олган ўзининг еттита ҳужумчи дронини уриб туширди. Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бу воқеа Владимир Путиннинг Украина инфратузилмасига зарба беришни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги буйруғидан сўнг юз берди.
"Олий бош қўмондоннинг буйруғи олинган пайтда, Николаев вилоятидаги ҳарбий-саноат мажмуаси объектларини нишонга олган еттита Россия дрони ҳавода эди. Уларнинг олтитаси Панцирь зенит-ракета мажмуаси томонидан, яна биттаси эса Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қирувчиси томонидан йўқ қилинди," деб маълум қилди идора.
Россия ҳаво мудофааси кучлари 19 мартга ўтар кечаси мамлакат ҳудуди устида 57 та дронни йўқ қилди. Украина Қуролли Кучлари Краснодар ўлкасининг Кропоткин шаҳридаги нефть омборига зарба берди. Ҳужум натижасида камида учта портлаш рўй берди ва дронлар тушган жойда ёнғин чиқди.
Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 19 мартга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига "Искандер-М" ва С-300 ракеталари билан зарба берди ҳамда 145 та "Shahed" туридаги учувчисиз аппарат ва дрон-имитаторларни ишга туширди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.