Андижон вилояти ЙҲХ хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди.
2025 йил 19 март куни соат 22:00лар атрофида, Асака тумани “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи У.Ш. ўзининг бошқарувида бўлган “Зил-130” русумли юк транспорт воситасини “А-373 Тошкент-Ўш йўлининг Шахрихон” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташуви натижасида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ёнғин ФВБ Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ходиса натижасида жабрланган шахслар мавжуд эмас.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари Асака тумани ФВБ томонидан олиб борилмоқда
"Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқаришдан аввал унинг теҳник созлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг йўлга чиқишларини сўраймиз!" - дейилади Андижон вилояти ЙҲХ баёнотида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.