Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроил сешанба куни тонгда Ғазони бомбардимон қилишни қайта бошлаганидан буён камида 436 нафар фаластинлик, шу жумладан 183 нафар бола ҳалок бўлган.
ҲАМАС вакили Тоҳир ал-Ноно айтишича, Исроилнинг Ғазо секторини қайта бомбардимон қилишига қарамай, ташкилот музокаралар эшигини ёпмаган. Бироқ, у имзоланган келишув мавжуд бўлгани учун янги келишувларга эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу янги бомбардимон "фақат бошланиши" эканини ва икки ойга яқин давом этган Ғазодаги вақтинчалик тинчлик учун барча музокаралар энди "ўт остида" олиб борилишини айтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.