АҚШ Сомалилендни ҳарбий база эвазига тан олишни кўриб чиқмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ҳарбий-денгиз базасини барпо этишга рухсат олиш эвазига Сомалилендни қисман тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда, дея хабар бермоқда Financial Times.
Financial Times нашрига маълумот берган америкалик амалдор янги маъмуриятнинг Сомалиленд раҳбарияти билан дастлабки мулоқотлари ҳақида сўзлаб, Қизил денгиз соҳилидаги Бербера порти яқинида ҳарбий база барпо этиш эвазига де-факто давлатни тан олиш бўйича эҳтимолий келишув муҳокамалари бошлангани ҳақида маълум қилди.
Амалдорнинг таъкидлашича, Трамп маъмуриятининг Африка бўйича жамоаси ҳали шаклланишнинг дастлабки босқичида ва бу "жуда дастлабки, бошланғич мулоқотлар" давом этмоқда.
Сомалиленд, Сомалининг шимолий ҳудуди, 1991 йилда Сомалидан ажралиб чиққан. Бу Сиад Барре ҳокимияти қулагандан кейин содир бўлди, бу эса мамлакатни фуқаролар урушига олиб келди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади