Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац, агар фаластинликлар гаровга олинганларни қўйиб юбормаса ва ХАМАСни қувиб чиқармаса, Ғазо "бутунлай йўқ қилинади" деб таҳдид қилди.
Бу ҳақда у ҳарбий идора матбуот хизмати тарқатган видеомурожаатда маълум қилди.
"Агар барча исроиллик гаровга олинганлар озод этилмаса ва ХАМАС Ғазодан қувиб чиқарилмаса, Исроил сиз илгари кўрмаган кучлардан фойдаланади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифини олинг, гаровга олинганларни қайтаринг ва ХАМАСни ҳайдаб чиқаринг. Сиз учун бошқа имкониятлар очилади, шу жумладан, буни истаганлар учун дунёнинг бошқа жойларига кўчириш. Муқобил йўл - бутунлай йўқ қилиш ва йўқ қилиш", - деди у.
Бундан ташқари, Исраэль Кац Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар ўтказилаётган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш яқинда бошланишини маълум қилди.
"Исроил ҳаво кучларининг ХАМАС террорчиларига қарши зарбалари фақат биринчи қадам эди. Давом этиш анча қийинроқ бўлади, тўлиқ товон тўлайсиз", - дея огоҳлантирди Исраэль Кац.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.