18 март куни АҚШ раҳбари Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. ОАВда уларнинг икки соатдан ошиқ давом этган суҳбатининг айрим тафсилотлари пайдо бўлди.
Владимир Путин Доналд Трампга 19 март куни Россия ва Украина томонлари ўртасида 175 га 175 маҳбус алмашиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Путин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини тасдиқлаган. Россия раҳбари Трампнинг Қора денгизда навигатсия хавфсизлиги бўйича ташаббусни амалга ошириш ғоясига ижобий жавоб берди.
Владимир Путин Доналд Трампга Украинадаги вазиятни барқарор бўлиши керак бўлган ҳал қилиш йўлларини биргаликда ишлаб чиқишга тайёрлигини айтди. Телефон орқали мулоқотда президентлар Украина можаросини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятларини тасдиқладилар. Телефон мулоқоти чоғида Россия ва Америка етакчилари бир қатор халқаро муаммолар, жумладан, Яқин Шарқ ва Қизил денгиз минтақасидаги вазиятга тўхталиб ўтишди.
Путин Трампнинг Россия ва Украинанинг 30 кун ичида ўзаро энергетика инфратузилмасига ҳужумлардан воз кечиши ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади ва ҳарбийларга буйруқ берди, дея хабар беради Кремл.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.