Бугун, 19-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, “Замин” халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида пойтахтимиздаги биринчи жамоатчилик яшил паркида дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди.
Пойтахтни кўкаламзорлаштириш, ёшларнинг экологик маданиятини оширишга қаратилган тадбирда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари, экология фаоллари, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди. Акция давомида 300 туп дарахт кўчатлари экилди.
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов жамоат паркида аҳоли дам олиши учун барча қулайликлар яратилаётганлигини таъкидлади.
“Биринчидан, ҳудудда ҳеч қандай аттрацион ёки озиқ-овқат шахобчалари бўлмайди, шовқиндан холи паркка айлантирилади. Иккинчидан, илк бор 100 турдаги атиргул экилмоқда ва ўзига хос атиргул боғи барпо қилинмоқда. Учинчидан, паркда табиий кўл яратилади. Тўртинчидан, қушлар учун инлар қурилади. Бешинчидан, жамоат паркининг ҳамма йўлаклари тошлардан, ўриндиқлари эса қуриган дарахтлардан, яъни тўлиқ табиий материаллардан қилинади. Олтинчидан, ҳудудда йил давомида кетма-кет гуллайдиган ўсимликлар экилади ва бу паркнинг доимий кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади. Еттинчидан, жамоат паркига кириш мутлақо бепул ва истаган киши ҳордиқ чиқариши мумкин бўлади. Саккизинчидан, паркда бирорта ҳам чиқинди қутилари ўрнатилмайди, фақат паркка киришда ва чиқишда қўйилади. Яъни дам олувчилар чиқиндиларини ўзлари билан олиб кетишади, жамоат паркига чиқинди ташлаш қатъий тақиқланади, бу эса ҳудуднинг экологик тоза масканга айланишини таъминлайди. Тўққизинчидан, парк тўлиқ Европа, жумладан, Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда. Ўнинчидан, паркда фақат маҳаллий, ўзимизнинг иқлимга мос дарахтлар экилмоқда”, — деди Азиз Абдуҳакимов.
Маълумот учун, "Oxygen park" биринчи яшил жамоат парки лойиҳаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар учун қулай экологик муҳит ва маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш ҳамда шаҳарнинг яшиллик даражасини ошириш мақсад қилинган. Ҳудуд майдони 7,5 гектарга тенг.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.