Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Россия иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши муқаррар. 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 4,1 фоизга ўсди, бироқ иқтисодиёт муқаррар равишда совийди ҳамда ҳукумат ва Марказий банк бу жараённи бир текис қилиб қўйиши, «криокамерадагидек» гипотермиянинг олдини олиши керак, деди Путин 18 март, сешанба куни Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) қурултойида.
«Марказий банкда битта кўрсаткич бор, ҳукумат ва Иқтисодий ривожланиш вазирлигида бошқа рақам бор, бу 4,1 фоиз эмас — 2-2,5 фоиз. Лекин биз қулаш ёки ҳаддан ташқари совишдан қочиш учун нимадир қилишимиз керак. Бу нозик масала, лекин умид қиламанки, бу иш бўлади», деди у РСТИ қурултойи иштирокчиларига мурожаат қилиб. Иттифоқ бошқарувига Forbes Россия рўйхатидаги миллиардерлар киради.
Шу билан бирга, Путин иқтисодиёт ҳаддан ташқари совиб кетиши хавфи ҳақида муҳокамани бошламасликни таклиф қилди, чунки бу ҳолда йиғилиш тунгача чўзилиши мумкин, деб хабар беради "Интерфакс" агентлиги.
Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Россия иқтисодиётининг ўсиши 2025 йилда деярли ярмига — 4,1 фоиздан 2-2,5 фоизгача секинлашишини тахмин қилмоқда. Россия Федерацияси Марказий банки бундан ҳам кичикроқ ўсишни кутмоқда — инфляция мақсадли кўрсаткичдан юқори бўлган 1-2 фоиз даражасида — 4 фоиз ўрнига 7-8 фоиз.
Россиялик мураббий Валерий Непомняший италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.
"4 октябр куни Грузияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтди. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси барча ҳудудларда ғалаба қозониб, тахминан 81 фоиз овоз олди. Бироқ мухолифат ҳукумат томонидан овозлар сохталаштирилиши ва турли босимлар бўлаётганини билдирди ва сайловларни бойкот қилди. Айрим муниципалитетларда “Грузия орзуси” вакиллари бюллетенларда ягона номзод сифатида кўрсатилди", дея ёзмоқда нашр.
Исроил, АҚШ президенти Дональд Трампнинг “ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш” чақирғига қарамасдан, тун бўйи Ғаза секторига кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини берди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг Чеченистондаги ҳарбий гуруҳлари собиқ қўмондони, генерал-полковник Владимир Шамановни чечен халқига нисбатан шафқатсизлиги учун ҳарбий трибуналга тортишни талаб қилди. Қодировнинг кескин баёнотига айни пайтда РФ Давлат думаси депутати лавозимида фаолият юритиб келаётган генералнинг Чеченистондаги шаҳар номларини ўзгартириш ташаббусини танқид қилгани сабаб бўлди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ сафари давомида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамед Ол Соний ва Қатар Бош вазири ҳамда Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилиб, 9 сентябрда Доҳада ўтказилган ҳаво ҳужуми учун узр сўрагани Қатар ТИВ томонидан маълум қилинди.