Америкалик миллиардер, SpaceX раҳбари Илон Маск Марс сайёрасини инсон томонидан ўзлаштириш қачон бошланиши бўйича ўз башоратини ўзгартирди.
«Энг яхши ҳолатда 20 йилдан сўнг, бироқ 30 йилга яқинроқ деганим тўғрироқ», — деб ёзди Маск X ижтимоий тармоғида.
Илон Маск ҳозир 53 ёшда, демак, вақти келиб унинг азалий орзуси рўёбга чиққанида у 73 ёки 83 ёшлар атрофида бўлади.
Маск 15 март куни берган баёнотида 2026 йилда Tesla компаниясининг Optimus роботи ортилган фазовий кема Марс томон парвоз қилишини айтганди. Ўшанда у агар парвоз муваффақиятли амалга ошса, 2029-2031 йилларда «қизил сайёра»га инсон қадами етиши мумкин, деганди. Эндиги башорати эса воқеалар ривожини анча ортга сурмоқда.
Маълумот учун: Ердан Марс томон парвоз қилиш имконияти ҳар 26 ойда бир марта пайдо бўлади (шунда икки сайёра ўртасидаги масофа минимум даражада қисқаради).
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.
Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.