◾️ Украина узоқ муддатли, барқарор ва адолатли тинчликка олиб келадиган ҳар қандай таклифни қўллаб-қувватлайди;
◾️ Россия Украинанинг Суми вилояти билан чегарада куч тўплаётганини кўриб турибмиз. Шунингдек, РФ Қуролли кучлари Харков ва Запороже йўналишларида ҳужумга тайёргарлик кўряпти ва Украинага максимал босим ўтказишга интиляпти;
◾️ Украина Қуролли кучлари Курск вилояти ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни давом эттиради;
◾️ Россия томонидан ҳақиқий "яхши ниятли ҳаракат" барча украиналик асирларини озод қилиш бўларди;
◾️ Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига 30 кун давомида ҳужум қилмаслик тўғрисида эълон қилган келишувига қарамай, бугун тунда яна инфратузилма объектларимизга зарба берди;
◾️ Путин томонидан эълон қилинган шартлар Россиянинг урушни якунлашга "тайёр эмаслигини" кўрсатади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.