Олмалиқда соф рений металли олинди

Олмалиқда соф рений металли олинди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати маълум қилишича (https://telegra.ph/Kombinatda-sof-renij-metalli-olindi-09-15), комбинатнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида рений металли соф ҳолда олинди.

Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат масштабида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида, шунингдек, авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.

Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.

Жаҳон бозорида 1 гр ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!