Олимлар: «Қиёмат музлиги» XXI асрда эриши даргумон

Олимлар: «Қиёмат музлиги» XXI асрда эриши даргумон

Қутб музликларининг эриши оқибатида дунё океани сатҳининг кўтарилиши ҳақидаги энг ёмон башоратлардан бири жуда даргумон, бироқ Гренландия ва Антарктида музликларининг тезкор эриб бориши даҳшатли бўлиб қолмоқда.

Янги тадқиқот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи (ИЎҲГ) ҳисоботидаги хавотирли башоратни шубҳа остига қўяди. ИЎҲГ ҳисоботида қайд этилишича, жанубий қитъа муз қатламиниг емирилиши глобал денгиз сатҳидаги Антарктида ҳиссаси 2100 йилга бориб, бошқа моделларга қараганда икки баравар ва 2300 йилга бориб, уч баравар ошишига сабаб бўлиши мумкин.

ИЎҲГ ушбу прогнозни «эҳтимоли паст» деб баҳолаган бўлса-да, глобал денгиз сатҳининг 50 футга кўтарилиши эҳтимоли барибир мавжуд. Бунда Флорида яримороли сув остида қолиши мумкин.

Олимлар янги тадқиқотда Антарктиданинг 75 мил кенгликдаги Туэйтс музлиги эришини моделлаштиришди. Унинг эриши тезлашгани ва глобал денгиз сатҳини икки футдан кўпроққа ошириш хавфи туфайли «Қиёмат музлиги» деб номланган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Туэйтс бу асрда бутунлай эриб кетиши даргумон.

Дартмут профессори Матё Морлигемнинг таъкидлашича, натижалар ИЎҲГ ҳисоботига киритилган башоратларни нотўғри эканини кўрсатади.

«Биз Антарктида хавфсиз ва денгиз сатҳининг кўтарилиши давом этмайди, деб айтмаяпмиз - бизнинг барча прогнозларимиз музнинг тез эришини кўрсатмоқда. Аммо қирғоқбўйи режалаштириш учун юқори даражадаги прогнозлар муҳим ва биз улар тўғри бўлишини истаймиз. Биз биламизки, бу экстремал прогноз ХХI асрда эҳтимолдан йироқ», деди Дартмут профессори Матё Морлигем.

Тадқиқотчилар асосий эътиборни Туэйтс музлигига қаратди, чунки унинг емирилиши давом этар экан, қулаш учун айниқса заиф экани аниқланди. Тадқиқотчилар Туэйтснинг эҳтимолий қулашидан кейин 100 йил давомида емирилишини симуляция қилишди ва ИЎҲГ томонидан башорат қилинганидек эриб кетмаслигини аниқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!