Олимлар: Коронавирус қандли диабети борлар учун хавфли

Олимлар: Коронавирус қандли диабети борлар учун хавфли

Франциялик олимлар коронавируснинг қандли диабетдан азият чекувчи инсонларга таъсири борасида биринчи тадқиқотни ўтказди. Бундай ташхис қўйилган ҳар ўнинчи бемор учун COVID-19 ҳалокатли эканлиги маълум бўлди, деб хабар қилади Diabetologia.

Тадқиқот натижасида олимлар 2020 йилнинг мартидан бери COVID-19’дан даволанган 1317 нафар қандли диабетдан азият чекувчи беморнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди. 89 фоиз беморда иккинчи даражали қандли диабет бўлган. Кузатишларга кўра, орадан бир ҳафта ўтгач, беморларнинг 20 фоизи сунъий нафас олдиришга муҳтож бўлган, 10 фоизи эса вафот этган.

Материалларда таъкидланишича, даволанишга келган диабет билан оғрувчи инсонларнинг 65 фоизини эркаклар ташкил этган, уларнинг ўртача ёши — 70 да.

«Олимлар қондаги шакар миқдорининг даражаси беморнинг прогнозига таъсир қилмаслигини маълум қилганди. Шунга қарамай, диабет асоратлари ва кексалик ўлим ҳолатининг ошишига олиб келади», — дея ҳисоблайди олимлар.

Маълумотларга кўра, тадқиқотда биринчи даражали қандли диабетдан азият чекувчи беморлар сони кўп бўлмаган, бироқ улар орасида 65 ёшгача бўлганларнинг бирортасида ўлим ҳолати кузатилмаган.

«Агар фақатгина ўлим ҳолати баҳоланса, у диабети бор эркакларда аёлларга нисбатан юқори», — дейди тадқиқот муаллифлари.

Айни вақтда жамоа тадқиқотни давом эттириб, қандли диабети бор 3 мингга яқин бемор иштирокида ўтказилган натижаларни эълон қилиш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!