Олимлар Ердаги энг катта вулқон отилиш хавфидан огоҳлантирди

Олимлар Ердаги энг катта вулқон отилиш хавфидан огоҳлантирди

Олимлар Ердаги энг улкан вулқоннинг отилиш хавфидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда Sci Tech Daily.Олимлар Ердаги энг катта вулқон отилиш хавфидан огоҳлантирди

АҚШнинг Майами университетининг Денгиз ва атмосфера фанлари мактаби олимлари Гавайи оролларидаги Мауна-Лоа вулқони остида магманинг тўпланишини қайд этди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда вулқон остида магманинг тўпланиш жараёни кечмоқда. Уларнинг ташқарига отилиб чиқиши жиддий зилзилага ва ҳалокатли вулқон отилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар сунъий йўлдош маълумотлари ва GPS станциялари ёрдамида ўлчанган вулқоннинг ердаги ҳаракатларини таҳлил қилди. Уларнинг аниқлашича, 2014 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда, тахминан, 0,11 куб километр магма вулқон остида тўпланган ва унинг жанубигача кўчиб, 2,5—3 километргача чуқурликка кириб борган.

Шунингдек, олимларнинг маълумот беришича, 2015 йилда магма топографик баландлиги анча паст бўлган жойларгача кенгайишни бошлаган. Бу жараён 2017 йилгача давом этган ва магма оқими заифлашиб, аввалги горизонтал ҳолатига қайтган. Магмада аввал бундай ўзгаришлар кузатилмаган бўлиб, бу жараён яқинлашаётган 6 балли зилзила ва фожиали вулқон отилишининг белгиси бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!