ОАВ: 150 минг Исроил фуқароси парвозлар тўхтатилгани сабабли мамлакатга қайта олмади

ОАВ: 150 минг Исроил фуқароси парвозлар тўхтатилгани сабабли мамлакатга қайта олмади

Исроилнинг Channel-12 телеканали хабарига кўра, кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни тўхтатгани учун 150 мингга яқин исроиллик ўз юртига қайтиб кела олмади.

Исроилга қарши Эрон, Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва Фаластин ҲАМАС томонидан жавоб ҳужумлари эҳтимоли кўплаб авиакомпанияларни Исроилга парвоз қилишдан эҳтиёт бўлишга олиб келди. Бинобарин, бундан мамлакат ташқарисидаги Исроил фуқаролари ҳам азият чекди.

Channel-12 ўз веб-сайтида хабар беришича, кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни бекор қилган, бунинг натижасида 150 мингга яқин исроиллик мамлакатга қайтиб кела олмади.

Кеча Исроил давлат телевидениеси КАН хабарига кўра, мамлакатга қайта олмаган 4000 га яқин исроиллик Тел-Авивдаги Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, уларни Исроилга қайтаришни сўраган.

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли 15 та халқаро авиакомпания Тел-Авивга парвозларни вақтинча ёки номаълум муддатга тўхтатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!