Нурмагомедов - UFC президентига: "Трампга айт, отамга виза берсин"

Нурмагомедов - UFC президентига: "Трампга айт, отамга виза берсин"

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC президенти Дэна Уайнтнинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувига ўз муносабатини билдирди.

«Дэна, илтимос, Трампдан отамга виза бериши ҳақида сўра», - деб ёзган Нурмагомедов ўз инстаграмида. 

Жангчининг отаси Абдуманноп Нурмагомедов узоқ вақтдан бери мамлакатга кириш ҳуқуқини ололмаяпти. Нурмагомедов отасининг визаси номаълум сабабларга кўра 2016 йилда бекор қилинган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!