Нукусда Одам Aтонинг қабри устига қурилган мақбара ерлари янги қабрлар учун сотилмоқда - блогер

Нукусда Одам Aтонинг қабри устига қурилган мақбара ерлари янги қабрлар учун сотилмоқда - блогер

Қорақалпоғистонда эрамизнинг Х асрига оид машҳур “Aпокалипсис соати” бўлмиш Миздахон ёдгорлиги яқинидаги ерлар марҳумларни дафн қилиш учун сотилмоқда. Суратлар жамоат арбоби, блоггер Лилия Николенко томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинди.

"Менда Миздахон туристик зона сифатида мунтазам равишда вайрон қилинаётгандек таассурот қолдираяпти", деб ёзади Лилия Николенко.

Миздахон Қорақалпоғистондаги Савицкий музейидан кейин иккинчи энг машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади.

Миздахон Марказий Осиё минтақасидаги энг қадимий ва энг йирик қабристонлардан биридир. Қадим замонлардан бери бу жой ўзининг муқаддаслиги ва сирлилиги билан кўплаб зиёратчиларни ўзига жалб қилган. Ҳудуддаги энг сўнгги қабрлар ХIV асрга тўғри келади.

Одам Aтонинг қабри айнан Миздахон ҳудудида жойлашганлиги ҳақида афсоналар бор, бу ўрта асрларда некрополга муқаддас жой маъносини беришга ҳисса қўшган.

Одам Aтонинг хаёлий қабри устига қурилган мақбара ҳам диний аҳамиятга эга. Бу "Aпокалипсис соати" деб аталадиган соат ва қум соати. Ҳар йили бинонинг деворидан ғишт тушади, афсонага кўра, охирги ғишт тушиши билан дунёнинг охири бошланади, шунинг учун зиёратчилар Худо уларнинг ибодатларини эшитишига ишониб, бинога ғишт қўйишга ва уларни сақлашга ҳаракат қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!