Навоийда фуқаро эчкиси кўчатга шикаст етказгани учун жаримага тортилди

Навоийда фуқаро эчкиси кўчатга шикаст етказгани учун жаримага тортилди

Томди тумани Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро С.Тга тегишли бўлган бир бошли эчкиси томонидан “Шарқ” ОФЙда жойлашган “Шарқ боғдорчилик” ширкати ҳудудида куз мавсумида экилган бир дона дарахт кўчатига ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм жарима ва 990 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!