Навоий вилоятида жиноий гуруҳнинг 9 аъзоси қўлга олинди

Навоий вилоятида жиноий гуруҳнинг 9 аъзоси қўлга олинди

Шу йилнинг 4 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги корхоналардан бирининг қоровули В.В. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни  нафар номаълум шахслар корхона ҳудудига кириб, уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини тортиб олиб, рангли металлар сақланадиган омборхона қулфини бузиб очиб, металл парчаларини олиб кетаётган вақтларида корхона ишчиси С.Р. келиб қолиши оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай оқ рангли давлат рақамлари бўлмаган “Форд” русумли автомашинада воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х.,  А.Х., Н.Н.лар ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!