Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди

Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди

1️⃣Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали мамлакатимизга олиб келинган қалбаки АҚШ доллари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди.

Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс ўзининг жиноий шериги бўлган – 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, 100 АҚШ доллари купюрадаги, қалбаки 19900 АҚШ долларини харидорга 14000 АҚШ долларига сотган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда осон бойлик орттиришни кўзлаган қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, гўёки қалбаки бўлган 100 АҚШ доллари купюрали 10 минг АҚШ доллари, 100 минг сўм купюрали 10 млн сўм ва 50 минг сўм купюрали 5 млн сўм пулларни ҳақиқий 5500 АҚШ долларига сотишини айтади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Криштиану Роналду бойкотдан кейин жаҳон рекордини ўрнатди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Пеп Гвардиолага, агар у клубни тарк этса, ўзи ҳам кетишга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳабиб Нурмагомедов Россиядаги барча бизнесларини тарк этди ва...

2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.

Гвардиола: «Ҳусановни бошқа футболчилар билан адаштирманг...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яқиндагина ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси деб топилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

Доллар турбулентлик босқичига кирмоқда

The Economist ёзишича, Америка активларини ушлаб турган инвесторлар энди заифроқ ва юқори волатил валютага кўникишлари керак.

Умрага бориш 19 мартдан расман тўхтатилади

Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.

Исроил Ҳиндистонда жуда машҳур, буни биласизми? - Нетаняху

Ҳиндистон Исроилдан тахминан 8,6–8,7 миллиард долларлик қурол сотиб олишни маъқуллаган.

"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги ғалабаси Ўзбекистон учун муҳим натижа бўлди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси (OФК) элит босқичининг 8-турида сафарда БААнинг "Шаржа" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин!

Нигерия футбол федерацияси Конго терма жамоаси устидан ФИФАга расмий петиция топширган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Озарбойжон Ғазо учун пул ажратмаслигини билдирди

Бу ҳақда Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Ўзбекистонликлар учун Қатарда ишлаш имконияти яратилди

Ўзбекистонлик фуқаролар учун Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида йирик вакансиялар базаси очилди.

Эрон билан вазият кескинлашгани фонида Пентагон Қатар ва Баҳрайндан юзлаб қўшинларини олиб чиқди

Бу ҳақда The New York Times мудофаа манбаларига таяниб хабар берди.

Замбия собиқ президенти жасади саккиз ойдан бери музлаткичда сақланмоқда

Бунга собиқ президент Эдгар Лунгунинг оиласи билан мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳакаинде Ҳичилема ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

АҚШ Эронга ҳужум қилиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг қайси объектларига ҳужум қилиш ёки нималарни нишонга олишга қарор қилгани йўқ, аммо режалар ҳафтанинг охирида амалга оширилиши мумкин.

Хоминаий ва унинг ўғли "йўқ қилиниши" мумкин

Қўшма Штатларда турли сценарийлар учун вариантлар бор.

Ҳоким ўринбосари ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари ва Наманганда ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Ака синглисининг шаънига ёмон гап айтилиши ортидан жиноятга қўл урди

Ориф вазиятни англаб, бир нохушлик юз беришини олдини олиш мақсадида хонанинг орқа эшигидан чиқиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо улгурмади.

Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош этилди ҳамда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Норин туманида ЙТҲ: “Умид чироғи” маркази тарбияланувчисидан бири вафот этди

2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қўқонда 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

Ички ишлар органларининг воқеа жойига етиб келган ёрдамчи кучлари томонидан хонадонда яшовчи фуқароларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганидан сўнг, профилактика инспектори Жаҳонгир Маҳмудов шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган

ОАВ: Трампнинг Эронга ҳужум қилиши 90 фоиз аниқ

Доналд Трампнинг исми ошкор қилинмаган маслаҳатчиси Эронга ҳужум эҳтимолини баҳолади. У Axios нашрига Қўшма Штатлар келгуси ҳафталарда Эронда ҳарбий операция бошлаши эҳтимоли 90 фоиз эканлигини айтди.

Полша Украинадаги можаронинг тугаши натижасида кутилмаган оқибатлардан хавотирда

Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.

The Economist: Украина музокара гуруҳида Россия билан тез келишув масаласида ихтилоф бор

Британиянинг The Economist нашри журналисти Оливер Кэрролл ёзишича, Киевнинг музокара гуруҳида Россия билан эҳтимолий сулҳ бўйича қарашлар турлича.

Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ иккинчи босқичга ўтганига қарамай, Ғазода зўравонликлар давом этмоқда.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакети бўйича келишмовчиликларга дуч келмоқда

Бу ҳақда Bloomberg юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берди.

Истанбул миноралари ортида қандай афсоналар яширинган?

Истанбул ўзининг бетакрор силуэти билан дунёга машҳур шаҳар. Қуёш ботиш маҳалида янада равшан кўзга ташланадиган масжид-у миноралар, мовий сувлар бағрида сузаётган паромлар ва Тарихий Яриморол бўйлаб салобат билан қад ростлаган етти тепа — буларнинг барчаси шаҳар манзарасининг ажралмас қисмидир.

Диққат: Телеграм тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда!

Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.

“Крокус Сити Холл”даги теракт айбдорлари учун умрбод қамоқ талаб қилинди

Москва шаҳар судида прокурор концерт залидаги терактни амалга оширганларни махсус режимли колонияда умрбод қамоққа маҳкум қилишни сўради.

Чехияда президентни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна митинглар бўлиб ўтди — Deutsche Welle

1 феврал куни Павелни қўллаб-қувватлаш акцияси Прагада ҳам ўтказилганди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда қарийб 90 минг киши қатнашган.

Болқон ҳайдовчилари ЕИга кириш муаммолари сабаб норозиликларни давом эттирмоқчи.

Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.

Италия Ғазодаги полиция кучларини тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.

Исроил Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштиришга имкон берувчи қонунни эълон қилди — Associated Press

Исроил ҳукумати 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди. Ушбу буйруқ Ғарбий соҳилда ерларни расмий рўйхатга олишни (ерга эгалик ҳуқуқини белгилашни) тўхтатиб қўйган эди.

Ҳиндистонда кимё заводи ёниб кетди: қурбонлар бор

Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.

Туркологиянинг пешқадам қурултойи: асрлик садо

1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.