Хитой Россиядан Ҳиндистон рад этган нефтни фаол равишда харид қилмоқда — Bloomberg.
Агентликнинг танкерларни кузатиш маълумотларига таяниб хабар беришича, феврал ойининг дастлабки 18 кунида Хитой портларига кунига 2,09 миллион баррел миқдордаги Россия хом нефти етказиб берилган. Бу кўрсаткич январда 1,72 миллион ва декабрда 1,39 миллион баррелни ташил қилган. Бу ўсиш Ҳиндистоннинг Россиядан нефт харид қилишни тўхтатиши ортидан юзага келган камайишни тўлиқ қоплаган.
Сўнгги ойлар давомида Ҳиндистонга Россия нефтининг импорти кунига тахминан 1,2 миллион баррелни ташкил қилмоқда. Бу 2025 йил июн ойидаги энг юқори кўрсатгичига нисбатан 40 фоиз камроқ.
Қайд этилишича, қайта йўналтириш Россия нефтининг барча навларига таъсир қилган. Ҳозирда Хитойга Болтиқ ва Қора денгиз портларидан Urals юкланган танкерлар юборилиши, шунингдек, Арктикадан етказиб берилаётган нефт ҳажми тобора ортиб бормоқда.
"Хитойнинг нефтни қайта ишлаш заводларига сезиларли чегирмалар туртки берди. Ҳозирда Urals нефтининг Хитойга етказиб берилиши Brent нефт навига нисбатан баррелига 12 доллар чегирма билан сотилмоқда. Айни пайтда Хитой Россия нефтини харид қилиш учун жуда катта имкониятдан фойдаланмоқда, чунки у ҳар қандай ортиқча нефт учун энг сўнгги харидор вазифасини ўтамоқда”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
Истанбул прокуратураси мамлакат профессионал лигаларида келишилган ўйинлар ва ноқонуний букмекерлик фаолияти бўйича олиб борилаётган суриштирув доирасида 32 нафар гумонланувчини қўлга олди.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.