Президент Петр Павел ва ўнг қанот, евроскептик бош вазир Андрей Бабиш ўртасидаги можаро кескинлашгани фонида Чехиянинг 400 дан ортиқ аҳоли пунктларида одамлар кўчаларга чиқди. Мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи йирик шаҳри Брнодаги намойишда 8 мингдан 10 минггача киши иштирок этди.
1 феврал куни Павелни қўллаб-қувватлаш акцияси Прагада ҳам ўтказилганди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда қарийб 90 минг киши қатнашган.
Павел ва Бабиш ўртасидаги можаро президентнинг “Автомобилчилар ўзлари учун” партияси фахрий раиси Филип Турекни атроф-муҳит вазири лавозимига тайинлашдан бош тортганидан сўнг авж олди. Павел бу қарорини Турекнинг демократик давлатда вазир лавозимига номувофиқ номзод экани билан изоҳлаган.
Турекнинг тайинланиши рад этилгач, Бабиш ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Петр Мацинка Павелнинг ёрдамчиси билан ёзишмаларда “муносабатларни бутунлай узиш” билан таҳдид қилган. Президент ёзишмаларнинг скриншотларини эълон қилиб, Мацинкани босим ўтказишга ва шантаж қилишга уринишда айблади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.