Исроил ҳукумати 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди. Ушбу буйруқ Ғарбий соҳилда ерларни расмий рўйхатга олишни (ерга эгалик ҳуқуқини белгилашни) тўхтатиб қўйган эди.
Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, бу қарор ҳудудни расман Исроил таркибига қўшишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Қарор Исроил тўлиқ ҳарбий ва фуқаролик назоратини ушлаб турган Ғарбий соҳилнинг 60 foiz қисми, яъни C ҳудудини қамраб олади.
Эндиликда Исроил ҳукумати бу ҳудудларда кимга тегишли экани аниқ бўлмаган ерларни ўзининг “давлат мулки” сифатида расмийлаштиришни бошлайди. Ерлар давлат мулки деб эълон қилингач, у ерда яҳудий аҳоли пунктлари, йўллар ва ҳарбий инфратузилмаларни қуриш ҳуқуқий жиҳатдан осонлашади.
Аммо кўплаб оилаларда бундай расмий ҳужжатлар йўқ ёки улар фақат анъанавий келишувларга таянади. Агар эгалик исботланмаса, ер автоматик равишда Исроил давлати мулкига ўтиши мумкин.
Исроил ҳукумати бу жараёнларни амалга ошириш учун қарийб 80 миллион доллар ажратган. Режа 2026 йилдан 2030 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Таклиф ҳукмрон коалициядаги айрим ўта ўнг қанот сиёсатчилар, жумладан адлия вазири Ярив Левин ва молия вазири Бецалел Смотрич томонидан илгари сурилган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.