Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.
Клуб мутасаддилари жаҳон футболида энг кўп гол урган футболчини Англия Премьер-лигаси клубларига 40 миллион фунт стерлингга таклиф қилди.
TopSkills нашри хабарига кўра, Англия клубларидан учтаси бу таклифга дарҳол рад жавобини берган.
Шунга қарамай, “Ан-Наср” раҳбарияти футболчи учун янги клуб излашда давом этмоқда. Роналду трансфер қилиш ғоясига Лиссабоннинг “Спортинг” клуби жиддий қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Айнан шу жамоада Роналду профессионал фаолиятини бошлаган эди.
Роналду 2022 йилнинг 30 декабрида эркин агент мақомида “Ан-Наср” билан расман ҳамкорликни бошлаган эди. 2025 йил июнида шартнома 2027 йил ярмигача узайтирилди.
Очиқланган маълумотларга кўра, португалиялик футболчи спорт тарихидаги энг юқори маошни олади. Унинг даромади шартнома давомида, тижорат бонуслари билан бирга 400 миллион АҚШ долларидан ошади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.