Замбия собиқ президенти жасади вафот этганига саккиз ойдан ошган бўлса ҳам, Жанубий Африкадаги дафн хизмати музлаткичида сақланмоқда.
Бунга собиқ президент Эдгар Лунгунинг оиласи билан мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳакаинде Ҳичилема ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, Лунгу 2025 йил 5 июнда 68 ёшида вафот этган. Вафотидан олдин у оиласига Ҳичилемани жасадига яқинлаштирмасликни буюрган. Оила амалдаги президент иштирок этмаган ҳолда шахсий дафн маросимини ўтказишни талаб қилмоқда, Замбия ҳукумати эса давлат маросими ўтказилишини истамоқда.
Дафн маросими билан боғлиқ низо судга кўчган. Август ойида Жанубий Африка суди Замбия ҳукуматига жасадни она юртига олиб келишга рухсат берди. Лунгунинг синглиси Берта суд залида йиғлаб, Ҳичилемани марҳумнинг жасади билан анъанавий маросимлар ўтказмоқчи бўлганликда айблади. Ҳичилема эса бу айбловларни рад этиб, ўзининг христиан эътиқоди анъанавий маросимларга ишонишга йўл қўймаслигини таъкидлади.
Asocciated Press'нинг ёзишича, Замбияда бу ҳолат нафақат сиёсий, балки маънавий низо сифатида ҳам қабул қилинмоқда. Мамлакатда анъанавий эътиқодлар кенг тарқалган бўлиб, ўлимдан олдинги лаънат жиддий қабул қилинади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.