Рўйхатга олиш саволномасини хато ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими жорий этилди. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, айрим ҳолларда саволнома фақат бир шахс номидан тўлдирилиб, у билан бир хонадонда яшовчи бошқа аъзолар киритилмаяпти. Эслатиб ўтилишича, қариндошлик даражасидан қатъи назар, бир хонадонда яшовчи барча шахслар биргаликда рўйхатга олиниши шарт.
Шунингдек, ер майдонлари, етиштирилаётган маҳсулотлар, қорамол ва паррандалар сони тўлиқ кўрсатилмаслик ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Бундай камчиликлар ахборот тизими орқали текширилиб, саволномани қайта тўлдириш учун юборилади.
Онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқароларга платформага қайта кириб, сертификат ойнасидаги огоҳлантиришларни текшириш ва хатолик бўлса, саволномани қайта тўлдириш тавсия этилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.