Гўзал Адилбабаева: “Маркетинг агентлиги очиш осон, уни тизимга айлантириш қийин”

Сўнгги йилларда маркетинг ва SMM соҳасига кираётганлар сони кескин ошди. Ижтимоий тармоқларда саҳифа юритиш ёки реклама жойлаш кўпчиликка осондек туюлади. Аммо маркетингни профессионал бошқарув тизимига айлантириш, жамоа қуриш ва натижани барқарорлаштириш бошқа масала. Маркетинг стратег ва агентлик асосчиси Гўзал Адилбабаева билан суҳбат айнан агентлик модели ва профессионал бошқарув ҳақида бўлди.