Иштирокчилар орасида "Роснефт" билан алоқадор бўлган озарбoйжонлик бизнесмен, шунингдек, санкциялар рўйхатидаги шахслар билан боғлиқ компаниялар ҳам бор.
Financial Times газетаси суриштирув ўтказиб, 90 миллиард доллар миқдордаги санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россия нефтини ташишга алоқадор 48 та компаниядан иборат тармоқни аниқлади. Реал экспорт ҳажми бундан ҳам катта бўлиши мумкин.
Ушбу тармоқ компанияларнинг барчаси битта хусусий почта серверидан фойдалангани ортидан маълум бўлган.
Суриштирув натижасида 442 та веб-домен аниқланган, уларнинг регистрация маълумотларига кўра, барчаси ўз электрон почтаси учун mx.phoenixtrading.ltd серверидан фойдаланган.
Нашрнинг қайд қилишича, компаниялардан баъзилари Россияда нефт сотиб олиш билан шуғулланади, бошқалари эса Ҳиндистон ва Хитойга сотади. 2024 йил ноябр ойида "Роснефт" денгиз экспортининг 80 фоздан ортиғи ушбу сохта компаниялар орқали амалга оширилган.
Суриштирувда кўпчилик сохта компаниялар фақат ярим йил фаол бўлгани, шунинг учун уларни кузатиш қийинлиги келтирилган.
Ҳозирги энг йирик Россия нефт экспортчиси — Бирлашган Қироллик санкциясига тушган Redwood Global Supply компанияси бўлиб, у ҳам умумий почта сервери фойдаланувчилари орасида аниқланган.
Маълумотлар янги санкциялар жорий этишда ишлатилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
Истанбул прокуратураси мамлакат профессионал лигаларида келишилган ўйинлар ва ноқонуний букмекерлик фаолияти бўйича олиб борилаётган суриштирув доирасида 32 нафар гумонланувчини қўлга олди.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.