Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Россияга қарши 20-босқич санкциялар пакети юзасидан ихтилофлар юзага келди. Бу ҳақда Bloomberg юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ЕИнинг Россия нефтини айланма йўллар орқали сотишда иштирок этаётган хорижий портлар ва банкларга санкция қўллаш режаси айрим аъзо давлатлар қаршилигига учраган.
Жумладан, Греция ва Мальта Россия нефти учун жорий этилган нарх чегарасини Россия нефтини ташиш хизматларини тўлиқ бойкот қилиш билан алмаштиришга қарши чиққан. Шунингдек, ушбу давлатлар Индонезияга логистика воситачилигидаги иштироки учун иккиламчи санкциялар қўллашга ҳам қаршилик билдирган.
Италия ва Венгрия эса Грузиянинг Кулеви портига нисбатан шунга ўхшаш чеклов чораларини жорий этишга қарши экани қайд этилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.