Муборак Рамазон ойи арафасида Зомин туманида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж маҳсулотлари нарх-навосини барқарор сақлаш мақсадида савдо ярмаркаси ташкил этилди ҳамда савдо нуқталарида мониторинг ишлари кучайтирилди.
Аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бозорларда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш устувор вазифа этиб белгиланган. Шу муносабат билан Зомин тумани ҳокимлиги томонидан бозорларда ва савдо шохобчаларида тизимли ўрганиш ҳамда назорат ишлари олиб борилмоқда.
Масъул ходимлар томонидан маҳсулотлар нархи, мавжуд захиралар ҳажми, савдо қоидаларига риоя этилиши ҳамда санитария-гигиена талабларига амал қилиниши мунтазам равишда таҳлил этилмоқда. Савдо ярмаркаси доирасида аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари мақбул ва ҳамёнбоп нархларда таклиф этилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар Рамазон ойи давомида нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ички бозорда мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.