Хитой яширин равишда ядровий қуролни синаб кўрган ва янги авлод тизимларини яратмоқда — CNN.
Телеканалнинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ разведка хизматлари Хитой янги авлод ядровий қуролини ишлаб чиққан ва 2020 йилда яширин синовларни ўтказган, деб ҳисобламоқда.
Вашингтон маълумотларига кўра, синов 2020 йил июн ойида Хитойнинг шимолий–ғарбидаги Лоб-Нор полигонида ўтказилган. Мазкур синовлар Пекиннинг 1996 йилдан бери амал қилаётган ядровий синовлар бўйича ихтиёрий мораторийсига қарамасдан амалга оширилган.
АҚШ давлат котибининг Қуролларни назорат қилиш бўйича ўринбосари синов портлашининг натижасида юзага келган ер силкиниши тахминан 2,75 магнитудага етганини ва унинг зилзила ёки тоғ-кон ишлари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.
CNN манбалари фикрича, аниқланган ҳаракатлар бир ракетада бир нечта кичик ядро каллакларини таший оладиган тизимларни яратиш, шунингдек, кам қувватли тактик ядровий қуроллар ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
Истанбул прокуратураси мамлакат профессионал лигаларида келишилган ўйинлар ва ноқонуний букмекерлик фаолияти бўйича олиб борилаётган суриштирув доирасида 32 нафар гумонланувчини қўлга олди.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.