“Навбаҳор” клубига янги президент тайинланди

“Навбаҳор” клубига янги президент тайинланди

Наманганнинг “Навбаҳор” клубига янги президент тайинланди.

“Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассосиасияси Президенти Шавкатжон Абдураззоқов “Навбаҳор” футбол клуби, футбол мактаблари, даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда мутахассислари билан учрашди.

Вилоят раҳбари футболни ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби Президенти Расул Низамбоев жамоатчиликка таништирилди.

Йиғилиш давомида вилоятда футболни янада ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди”, — дея хабар бермоқда “Навбаҳор” клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” жамоаси ОЧЛ нимчорак финалида “Ал-Иттиҳод”га мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини тўхтатган эди. Суперлиганинг 2024 йилги мавсуми эса наманганликлар учун муваффақиятли бошланди. Самвел Бабаян шогирдлари илк турда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!