Мусулмон аёл биринчи марта АҚШ конгрессменига айланиши мумкин

Мусулмон аёл биринчи марта АҚШ конгрессменига айланиши мумкин

Асли фаластинлик бўлган америкалик аёл Рашида Тлаиб АҚШ конгрессига дастлабки сайловларда ғолиб бўлди, деб ёзади «daryo.uz». У конгрессмен лавозимини эгаллаган биринчи мусулмон аёлга айланиши мумкин.

Бу Демократик партия вакиласи Тлаиб учун биринчи бундай муваффақият эмас. 2008 йилда у Мичиган штатининг қонун чиқарувчи органидаги илк мусулмон аёлга айланган эди.

7 август, сешанба куни Мичигандаги дастлабки сайловлар чоғида у ўзининг беш нафар партиядошини ортда қолдирди. Республикачилар ушбу сайловларда қатнашмаганини ҳисобга олганда, Тлаибнинг рақобатчилари бўлмайди ва у ноябрда ўтказиладиган оралиқ сайловларда ғолиб бўлиб, конгрессдан жой эгаллаши деярли аниқ.

Тлаиб конгрессда ҳаммабоп тиббий суғурта, соатига 15 доллар минимал иш ҳақида ва АҚШ иммиграция-божхона полициясини тугатиш каби бир қатор ғояларни илгари сурмоқчи.

2018 йилги сайловларда бошқа штатлардан ҳам мусулмон аёллар қатнашмоқда, шу сабабли Тлаиб Америка конгрессидаги биринчи, аммо ягона мусулмон аёл бўлмайди. Шунга қарамай, Тлаиб келиб чиқиши америка-фаластинлик бўлган биринчи конгрессмен аёлга айланади.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!