Муслималарга ўзи учун "YouTube" канали очишга рухсат берилмаганми?

Муслималарга ўзи учун "YouTube" канали очишга рухсат берилмаганми?

- Ассалому алайкум. Агар видео шариат меъёрларга жавоб берса ва барча аёллар ҳижобда бўлса, муслималарга ўзи учун "YouTube" канали очишга рухсат этиладими?

- Азиз синглим, сизнинг исломга қизиқишингиз ва у ҳақида бошқаларга гапириб беришни исташингиз мақтовга лойиқ. Албатта, жамоатчилик ҳаётига қўшилиш, маърузалар тинглаш, онлайн ёки оффлайн режимларда бошқа материаллар томоша қилиш учун муслималарга ушбу видеосервисда канал очишга русат этилади.

Мусулмон уммати муслим ва муслималарнинг олижаноб турмуш тарихини намойиш этадиган ва исломнинг гўзаллиги ҳақида ҳикоя қиладиган одамларга эҳтиёж сезади.

Имом Ваел Шаҳаб қуйидаги мазмунда фатво берган:

«Муслималарга  жамоатчилик ҳаётида иштирок этиш ва ўз дини ҳақида ҳикоя қилишга рухсат этилган. Бутун Ислом тарихи давомида муслима аёллар турли билимлар соҳасида, жумладан; исломий фанлар, фиқҳ, тафсир ва бошқаларда машҳур олималардан бўлганлигига кўплаб далиллар мавжуд.
Шу сабабли сингилларимиз "YouTube" канали ва бошқа замонавий алоқа воситаларидан Ислом қадриятлари ва одобини тарқатишга кўмаклашиш учун фойдаланишлари мумкин. Бу қоида улар интернет борасида шариат меъёрлари ва мусулмонлар ахлоқи қоидаларига амал қилар эканлар, ўз кучини йўқотмайди».

manba: muslima.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!