Муҳаббати рад этилган аёл собиқ севгилисига 4972 та СМС хабар юборди...

Муҳаббати рад этилган аёл собиқ севгилисига 4972 та СМС хабар юборди...

Австралиялик 56 ёшли аёл Шерил Брукс ўтган йили Лукас Струдвик деган пластик жарроҳ билан танишиб қолганди. Аниқроғи, Лукас жарроҳ, Шерил эса мижоз сифатида танишишган. Кейинчалик севишганларга айланишди. Учрашиб юришди. Лекин ажойиб кунларнинг бирида севгилиси Шерилдан буткул воз кечди. Унинг овозини эшитмаслик учун телефон рақамини ҳам ўзгартирди. Аммо бу ёрдам бермади.
Муҳаббат изтиробидан азобда қолган аёл 2018 йил февралидан декабригача собиқ севгилисига қўнғироқ қилаверди. Янги рақамини ҳам аниқлади. Қўнғироқларига жавоб бўлмагач, СМС хабарлар юборишга тушди. Барча СМС ларнинг мазмуни деярли бир хил эди. Севгилим, сенсиз яшай олмайман!..

Декабргача у жўнатган СМС лар сони 4972 тага етибди. Австралия қонунлари бунча миқдордаги СМС хабарларни тақиқлар экан. Шерилни судга чақиришди ва 1200 Австралия доллари миқдоридаги жаримага тортишди. Бундан ташқари, Шерил уланган мобил алоқа компанияси уни қора рўйхатдагилар қаторига киритади.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!