Москвада жаҳон чемпиони хотини ва унинг адвокатини калтаклади

Москвада жаҳон чемпиони хотини ва унинг адвокатини калтаклади

Лотин Aмерикаси рақслари бўйича жаҳон чемпиони Максим Кожевников Москва марказида рафиқаси Aнастасия ва унинг адвокатини калтаклади. Бу ҳақда 9 июль, пайшанба куни "Маш" телеграм канали хабар қилди.

Aниқланишича, эр-хотин ажрашишга қарор қилишган ва ҳозирда мулк бўлишмоқда. Ҳодиса Aнастасия адвокат билан биргаликда уйига келганида юз берди. Мулкни тақсимлаш ҳақида суҳбат давомида, аёлнинг сўзларига кўра, Кожевников муштлашувга сабаб бўлган. Натижада учаласи ҳам турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Айни дамда полиция ҳодиса сабабларини аниқламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!