Москва вилоятида қорнида ўқ бўлган бола дунёга келди

Москва вилоятида қорнида ўқ бўлган бола дунёга келди

Москва вилояти она ва бола саломатлиги марказида неонатал жарроҳлар янги туғилган чақалоқнинг қорин олд деворидан пневматик қурол ўқини олиб ташлади.

Неонатал жарроҳлик бўлимига қорин олд деворида бегона жисм — пнавматик қурол ўқи бўлган болани кўчириш ҳақида қўнғироқ келиб тушган.

Янги туғилган қизалоқ қониқарли ҳолатда туғилган. Қорин олд деворини палпация қилишда шифокорлар тери ости шаклланишини аниқлаган. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилар экан, бўлғуси она ҳомиладорлигининг 30-ҳафтасида боланинг отаси уйнинг ҳовлисида пневматик қуролдан нишонларга ўқ узган ҳолда машғулот ўтказгани маълум бўлган.

Бахтсиз ҳодиса туфайли ўқ аёлнинг қорнига теккан. Ота-оналар шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ултратовуш текшируви ўтказилган, она ва боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф кузатилмаган, шошилинч жарроҳлик ёрдами учун кўрсатмалар бўлмаган. Шу сабабли, стандарт вақт оралиғида режалаштирилган туғруқ тўғрисида қарор қабул қилинган.

Неонатал жарроҳлар қорин бўшлиғи юмшоқ тўқималарининг ултратовуш текшируви ва рентгенографиясини ўтказиб, ўқ тери остида жойлашганлигини аниқлаган.

Текшириш давомида мен ҳамкасбларим билан ўқ юзада эканлигини ва боланинг ички аъзоларига зарар етказмаганлигини, шунинг учун боланинг ҳаётига ҳеч қандай хавф туғдирмаганини аниқладик, — деди неонатал жарроҳлик бўлими мудири, Рехвиашвили Михаил Георгиэвич.

Бола туғилгандан кейин режалаштирилган жарроҳлик муолажаси ўтказилиб, пневматик қурол ўқи муваффақиятли олиб ташланган. Операциядан кейинги яра битиши билан она-бола уйга юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!