Молдовалик эркак номаълум аёл билан Тошкентдаги пахта даласида "ҳунар кўрсатди"

Молдовалик эркак номаълум аёл билан Тошкентдаги пахта даласида "ҳунар кўрсатди"

Тошкент вилоятида Молдова фуқароси пахта экин даласини пайҳон қилди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, Юқоричирчиқ туманида 13 май куни Молдова Республикаси фуқароси 31 ёшли К.В. бошқарувидаги Кобальт автомашинасида номаълум аёл билан Низомиддин Анро-омад фермер хўжалиги пахта экин даласига кирган.

Пахта экин даласининг 0.1га майдонини автомашинада пайхон қилиб, моддий зарар етказган , - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, К.В.га қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!