Мигрантлар учун имтиҳон янги топшириқлар бўйича ўтказилади

Мигрантлар учун имтиҳон янги топшириқлар бўйича ўтказилади

1 августдан Россияда яшаш ва ишлашни режалаштираётган хорижликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон янги топшириқлар бўйича ўтказилади. Бу ҳақда Рособрнадзор матбуот хизмати хабар берди.
Янги топшириқларни Педагогик ўлчовлар федерал институти (ФИПИ) ишлаб чиққан.
Имтиҳон чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун уч даражада ўтказилади: ишлаш учун рухсатнома ёки патент, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олиш учун.
Рус тилидан имтиҳон оғзаки ва ёзма шаклда, Россия тарихи ва қонунчилик асосларидан эса тест, жумладан, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда олинади.
ФИПИ сайтида тестларнинг намойиш учун белгиланган вариантлари билан танишиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!